«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК кузги-қишки навигация даврида Мумбайга (Ҳиндистон) янги йўналиш очмоқда. Тошкент-Мумбай-Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари 2018-йил 30-октябрдан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар ҳафтасига 3 марта, сешанба, чоршанба ва жума кунлари замонавий Airbus А320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):
Сешанба ва жума: HY-427 Тошкент 00:05 — Мумбай 04:45
Сешанба ва жума: HY -428 Мумбай 07:45 — Тошкент 11:20
Чоршанба: HY -427 Тошкент 08:40 — Мумбай 13:25
Чоршанба: HY -428 Мумбай 14:55 — Тошкент 18:30.