АҚШнинг Колумбия университети эксперт-ўқитувчиси Бенжамин Аренстейн янги ўқув йилидан бошлаб бир йил давомида Наманган муҳандислик-технология институтида талабаларга инглиз тилидан дарс машғулотларни ўтказади. Бу ҳақдаОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали орқали хабар берилди.
Бундан ташқари Бенжамин Аренстейн томонидан институтнинг профессор-ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилади.
Мазкур институтга АҚШлик яна бир ўқитувчи ташриф буюриб, ўз тажрибаси билан ўртоқлашмоқда. Техас халқаро таълим маркази профессори Рави Прокаш Дани тегишли йўналишдаги талабаларга «Ўсимликшунослик ва пахтачилик» фанидан 40 соатлик дарс машғулотларини олиб бормоқда.
Профессор Рави Прокаш Дани ташрифи давомида АҚШ ва Ҳиндистоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан видеоконференция ўтказиш ҳам режалаштирилган.