Қурилиш материалларининг тўртта позицияси бўйича имтиёзлар муддати 3 ойдан кейин тугайди (2018 йил 30 сентябрдаги фармон). Бу ҳақда Norma.uz хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2018 йил 17 январдаги қарори билан 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг рўйхати тасдиқланган:
Т/р | Товар номи | ТИФ ТН коди |
1. | Цемент, шу жумладан цемент клинкери | 2523 |
2. | Асбест | 2524 |
3. | Қурилиш ойнаси | 7003, 7004, 7005 |
4. | Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари | 4403, 4404, 4406, 4407 |
5. | Кўмир | 2701, 2702 |
Қабул қилинган фармон билан фақат кўмир бўйича мазкур имтиёз 2020 йил 1 январгача узайтирилди.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.10.2018 йил 1 октябрдан кучга кирди.