Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизов МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган Арманистон мудофаа вазири Давид Тоноянни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Икки томонлама учрашувлар давомида ҳарбий таълим, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш оид бир қатор масалалар юзасидан фикрлар аламашилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябр куни Ўзбекистон Халқаро форумлар саройида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг 75-мажлиси бўлиб ўтади.