Ўзбекистон ТИВ хориж мамлакатларидаги учта бош консулликка янги раҳбарлар тайинлангани тўғрисида хабар қилди.
Олма Отадаги (Қозоғистон) бош консул лавозимига Аброр Фатхуллаев, Нью-Йоркда (АҚШ) — Камол Икромов ва Владивостокда (Россия) — Рустам Исмоилов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Олма Отадаги бош консуллик Ўзбекистоннинг Остонага кўчирилган элчихонаси ўрнига, Владивостокдаги бош консуллик эса яқинда ташкил этилди.