GM Uzbekistan компанияси GM Korea билан ҳамкорликда Тошкентда Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.

Янги компакт кроссоверни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун GM Uzbekistan ва GM Korea ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона Tracker йиғилди, дейилади хабарда.

Tracker’ни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек, автомобиль нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.