18 октбярь куни Россия пойтахти Москвада Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, биринчи президент рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон элчихонаси вакиллари, депутатлар, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, нуронийлар, ёзувчи-шоирлар, фан ва санъат намояндалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, Россия Совет Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Федоров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко ва диний ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди.

Ислом Каримов сиймоси Самарқанддаги Регистон мажмуаси фонида қад ростлаган. Ҳакал британиялик таниқли ҳайкалтарош Пол Дэй ғояси асосида бунёд этилган.