6 ноябрь куни Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Шерзод Асадов Венада Австрия Республикасининг федерал президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

«Ҳофбург» саройидаги маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат давомида Австрия давлати раҳбари президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган Ўзбекистондаги изчил ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишига Австрияда қизиқиш билан қаралаётганини қайд этди, шунингдек, икки томонлама муносабатларда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади.

Австрия президенти таъкидлаганидек, томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдаги фаолиятида Ўзбекистон элчисига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.