5 ноябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Хоразм вилоятининг Хозарасп туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли аёл Н.Ё. ўғлини сотмоқчи бўлган вақти ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
2017 йил 4 ноябрда туғилган ўғил фарзандини онаси 1000 долларга сотмоқчи бўлди. Тезкор-қидирув тадбири Тошкент ИИББ ва прокуратура органлари томонидан ўтказилди.
Жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.