Ўзбекистон президенти 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида хабар қилди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
2 январь — чоршанба;
22 март — жума;
2 сентябрь — душанба.
2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:
5 январь — шанба 3 январь — пайшанбага;
1 июнь — шанба 6 июнь — пайшанбага;
7 сентябрь — шанба 3 сентябрь — сешанбага;
28 декабрь — шанба 31 декабрь — сешанбага.