14 ноябрь куни 10:00 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчасидаги синтепон ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бошланди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.
Ёнғинни ўчиришга 15 дона асосий ва 8 та ёрдамчи махсус ўт ўчириш техникаси жалб қилинди ва 12:49 да бартараф этилди.
Ёнғинга технологик жараён нотўғри ташкил этилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Олов 2800 кв. м майдонга тарқалди.
Ҳодиса натижасида том, цех биноси ва ускуналар қисман ёнди. Оловни мустақил ўчиришга уринган корхона ходимларидан бири озроқ куйиш жароҳатини олди