24 ноябрь куни Грузиянинг Батуми шаҳрида казинога қилинган ҳужум оқибатида бир ўзбекистонлик аёл ўлдирилди, яна бири жароҳатланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Вазиятга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси консуллик бўлими Грузия ИИВ билан боғланди. У ерда воқеанинг юз берганини тасдиқлашди. И.Зиёдуллаева (1987 йилда туғилган) шифохонага олиб борилаётганда вафот этган, Х.Маҳкамова (1980 йилда туғилган) эса жароҳат олган ва ҳозирда муолажа қилинмоқда.

Пичоқ билан жароҳат етказган Туркия фуқароси Л.Културк жиноят жойида қўлга олинган ва унга қарши «қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.