Самарқанд шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бугун баҳсларнинг финал жанглари ўтказилди. Бу ҳақда olympic.uz хабар берди.
Мазкур мусобақада терма жамоанинг биринчи рақамли боксчилари ҳам иштирок этди.
8 вазн тоифасида ташкил этилган чемпионат якунларига қуйидаги спортчилар Ўзбекистон чемпиони унвонига сазовор бўлди:
-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Андижон);
-57 кг: Абдулҳай Шораҳматов (Тошкент);
-63 кг: Алёр Норалиев (Тошкент вилояти);
-69 кг: Бобоусмон Батуров (Жиззах);
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов (Самарқанд);
-81 кг: Хуршид Абдуллаев (Самарқанд);
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов (Тошкент вилояти);
+91 кг: Улуғбек Мубинов (Бухоро).