Кеча Чехия пойтахти Прагада XFN Fight nights доирасида польшалик Грзегорз Сивига қарши жанг ўтказган ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов рақибини 3-раундда мағлубиятга учратди. Бу ҳақда у ўзининг интаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Шу кунга қадар 24 та жангда қатнашган Муродов 18 бор рақибларини мағлуб этган бўлса, олти марта мағлубиятга учраган.

Жорий йилда Маҳмуд Муродов жаҳонга машҳур Bellator ташкилоти билан шартнома тузиши лозим эди. Бироқ бу режа амалга ошмади. Спортчининг ўзи бу ҳақдаги саволларга жавоб берар экан, 2019 йилда UFC билан шартнома тузмоқчи эканини билдирди.