25 декабрь куни кечаси Тошкентнинг Сергели туманида номаълум шахслар бир қанча автомобиллар ойнасини синдириб, салондан пул ва буюмларни ўғирлаган. Пойтахт ИИББнинг хабар қилишича, шу куннинг ўзида мазкур туманда яшовчи икки нафар вояга етмаган ўсмир қўлга олинди.
Сергели туман ИИБ ходимлари жабрланувчилардан бирининг хабари бўйича ҳодиса жойига етиб борди. 3:00 дан 5:00 га қадар саккизта машинанинг ойналари синдирилгани маълум бўлди. Бироқ фақат беш ҳайдовчи ҳодиса ҳақида маълум қилди.
Жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганлар шахси видеокамералар қайдлари орқали аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми («Ўғирлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.