Ҳукуматнинг 2019 йил 24 январдаги қарори билан сут Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур рўйхатдан 9 турдаги маҳсулот (гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик ҳамда уларнинг сўйилган маҳсулотлари; балиқ; картошка; пиёз; тухум; гуруч; шакар; нон) ўрин олган эди.