Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлди. Унда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқди. Бу ҳақда сессияда қатнашган Namnews.uz манбаси хабар берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Жавлонбек Набижонович Йўлдошев ўз вазифасидан озод этилди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Турсунович Юсупов вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, Баходир Юсупов бундан аввал ҳам (2016−2017 йилларда) Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, у 2009 йилдан 2015 йил 25 ноябрга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ҳам иш олиб борган.