30 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи минтақасидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзгидрометга таяниб хабар қилди.
29−31 январь кунлари республика бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғиши, 30 январь куни шимолий ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиши кутилмоқда.
31 январга қадар ҳаво ҳарорати 6−8 даражага пасайиб, ушбу давр учун хос бўлган меёърий ҳолатга яқинлашади, дея қайд этди синоптиклар.
1−2 февраль кунлари Каспий денгизи ҳудудидан анча совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши башорат қилинмоқда.
Ёғингарчилик бўлиши кутилаётгани йўқ, ҳаво ҳарорати кечаси −2…+3, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари 28 январдан 2 февралга қадар кўчки бўлиши хавфи остида қолади.