Жиззах вилоятига Жанубий Корея Республикасининг «LG Internatioanal» Co.Ltd компанияси вице-президенти Жун Ким бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ташрифни вилоят ҳокими ўринбосари А.Аҳмадхўжаев ҳамда вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Б.Акрамовлар бошчилигида кутиб олиниб, вилоят ҳокимлигининг маъмурий биносида учрашув уюштирилди.
Учрашувни вилоят ҳокими ўринбосари А. Аҳмадхўжаев очиб бериб, вилоятда кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва Жиззах вилоятида жорий йилнинг 1 мартидан «Илғор ҳудуд» дастурининг истиқболлари ва вилоятнинг инвестицион ва туризм салоҳиятлари тўғрисида маълумот берди.
Ўз ўрнида «LG Internatioanal» Co.Ltd компанияси вице-президенти Жун Ким сўзга чиқиб, 2018 йил 29−30 август кунлари Жиззах вилоятида ўтказилган Халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган умумий қиймати 40,0 миллион АҚШ долларлик «БОПП плёнка ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш» юзасидан битимнинг кейинги истиқболлари ва ҳокимлик томонида лойиҳани амалга ошириш белгиланган ҳудудни кўздан кечириш ҳамда ушбу лойиҳани жадаллаштириш юзасидан тегишли саволларга жавоблар олинди.
Учрашув сўнгида, томонлар лойиҳа доирасидаги кейинги амалий ишлар тўғрисида келишиб олдилар.