Ҳафта ўртасида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, кечаси ҳаво ҳарорати -7 даражага тушади, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзгидрометга таянган ҳолда.
19 февраль куни Ўзбекистоннинг катта қисмига Туркманистондан илиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши кутилмоқда, фақатгина шимолий ҳудудларга Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари келади.
Ёғингарчиликлар кутилмаяпти, фақат шимолда айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даража илиқ, шимолда 0…+5 даража бўлади.
20−21 февраль кунлари Волга бўйидан келган нам ва совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудига ўз таъсирини кўрсатади.
20 февраль куни ёмғир ва қор ёғиши, шимолда ва Фарғона водийси вилоятларида эса ёғингарчиликлар бўлмаслиги кутилмоқда. 20 февраль куни кечаси ва кундузи 0…+5, 21 февралда кечаси −5…0, кундузи 0…+5 даража бўлади.
22−23 февраль кунлари совуқ ҳаво оқими босқичма-босқич таъсирини йўқотади. Жума куни кечқурун ҳаво −7…−2 даражага, кундузи +5…+10 даражага тушади. Шанба куни кечаси −3…+2, кундузи +7…+12 даража бўлади.