Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2019 йил 26 февраль куни муқаддам бедарак йўқолганлардан 1 нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 10 нафар шахс ушланди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган маълумотга кўра, аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 57 таси очилди.