Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан пойтахтдаги турар-жой объектларида замонавий лифтларни ўрнатиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Лифт ускуналарини ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан кўп қаватли уй-жой фондига лифт ускуналарини тармоқ жадвали асосида белгиланган муддатларда етказиб бериш, мазкур ишларни молиялаштириш учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 23 884,4 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар Тошкент шаҳридаги 132 та эскирган лифтлар «Ташаффус» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган янги замонавий лифтларга алмаштирилади.
Мазкур ишларни амалга ошириш 1 апрель кунидан бошланиши кўзда тутилган.