Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудларда раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан,

  • подполковник Умаров Камолиддин Баҳриддинович, Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи директори лавозимига;
  • майор Абдуллаев Шуҳрат Расулжонович, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  • полковник Аликариев Муродилла Сайдуллаевич, Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  • майор Аманов Исмоил Исоқулович, Жиззах вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига;
  • подполковник Хўжахонов Авазбек Эргашевич, Наманган вилояти ИИБ Наманган шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
  • полковник Дадажанов Мухаммаджон Ибрагимович, Наманган вилояти ИИБ Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
  • майор Абдувалиев Умаржон Ҳасанбоевич, Наманган вилояти ИИБ Норин тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
  • майор Муҳаммадиев Отабек Рустамович, Самарқанд вилояти ИИБ Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
  • майор Ибрагимов Баҳодир Ботирович, Самарқанд вилояти ИИБ Оқдарё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.