Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди Бошқарувчилар кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳанинг тасдиқланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 54 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, уни 2020−2025-йилларда амалга оширилиши мўлжалланган. Натижада Наманган вилоятининг асосан қишлоқ жойларида яшовчи 200 мингдан ортиқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Халқаро ривожланиш фонди Бошқарувчилар кенгашининг кредити беш йиллик имтиёзли муддат билан 20 йилга берилади.