Ҳукуматнинг айрим қарорларига 2019 йилнинг 25 март санасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, атроф-муҳитни ифлослантириш ва чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади.
Илгари компенсация Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилган.
Мазкур компенсация қуйидагича тақсимланади:
74 фоизи Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;
26 фоизи — республика бюджетига.