4 апрель куни Яшнобод туманида Дўрмон ва ТАҲЙ йўллари кесишмасида Spark ҳайдовчиси Ф. Ю. йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Йўл-патрул хизмати ходими шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Худди шу куни Андижон вилояти Асака тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудида Lacetti ҳайдовчиси С. Т. Бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган А. Н. бошқарувидаги «Москвич-412» автомобили билан тўқнашди.

ИИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, «Москвич"нинг икки йўловчиси тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган. Lacetti ҳайдовчиси ва «Москвич"нинг уч йўловчиси шифохонага ётқизилган. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.