«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб Тошкент — Тбилиси — Тошкент йўналишида мунтазам йўловчи қатновларини тақдим этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қатновлар ҳафтасига 2 марта, сешанба ва жума кунлари қуйидаги жадвалга асосан бажарилади (маҳаллий вақт):
Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 — Тбилиси 18:30
Сешанба: HY -746 Тбилиси 19:30 — Тошкент 23:50
Жума: HY -745 Тошкент 08:00 — Тбилиси 10:40
Жума: HY -746 Тбилиси 11:40 — Тошкент 16:00
Парвозлар замонавий Airbus-320 самолётларида амалга оширилади.