Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу кун доирасида саралаш баҳслари ўтказилиб, унда 3 нафар ўзбекистонлик боксчи Шунқор Абдурасулов, Бобо-Усмон Ботуров ва Ёдгорой Мирзаева рингга кўтарилади. Уларнинг рақиблари билан танишинг:
Эркаклар:
— 64 кг: Шунқор Абдурасулов — К. Ал-Эзире (Ироқ) (13:45)
— 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров — Б.Ганбатар (Мўғулистон) (16:15)
Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева — Кришми (Шри-Ланка) (17:30).
Изоҳ: Беллашувлар бошланиши Тошкент вақти билан тахминан олинган бўлиб, ундан аввалги баҳслар тез якунланишига қараб ўзгариши мумкин.