29 апрель куни соат 10:00дан 19:00гача Тошкентнинг Миробод, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим аҳоли ҳудудлари, ижтимоий ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.
Миробод туманида:
- Сайхун кўчасида;
- 8 март кўчасида;
- Водил кўчасида;
Чилонзор туманида:
- «Central Kardio Servis» МЧЖда;
- Қозиробод кўчасида;
Яккасарой туманида:
- «Наврўз» ресторанида;
- «ЗИЁДА-НОН» МЧЖда;
Яшнабод туманида:
- Тўёна кўчасида;
- Боку кўчасида;
- Фарғона йўли кўчасида;
- Обод макон кўчасида;
- «Катта Қўйлиқ» маҳалласида.
Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали аҳолидан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўради.