Самарқанд шаҳрида вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга 80 та ногиронлик аравачаси, 80 та эшитиш мосламалари ва 80 та бошқа реабилитация воситалари топширилди. Бу ҳақда Zarnews.uz хабар берди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида 229 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ишга жойлаштирилган. 120 нафари 1 декабрга қадар арзон уй-жой билан таъминланади. 804 нафар боқувчисини йўқотган оналар ҳамда 1511 нафар тўлиқсиз оилада тарбияланаётган болаларга моддий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан вилоятдаги 533 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.