Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича акция эълон қилади, дея хабар қилди Адлия вазирлигининг Telegram-канали.
Хабарда фуқаролар учун қуйидаги саволлар берилган:
- Сизнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузиляптими?
- Турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилдими?
- Бузилган иморатингиз учун компенцация тўланмаяптими?
- Сизга таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаяптими?
- Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаяпсизми?
Адлия вазирлиги фуқароларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари учун қуйидаги ҳавола орқали мурожаатларини юборишга чақирди.