Равшан Сайфиддинович Эрматов Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти ўринбосари этиб сайланди, дея хабар қилди ЎФА вакили «Газета.uz"га.
Ҳакамнинг номзоди жума куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов анжуманида маъқулланди.
Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари полковник Муҳиддин Ўткирович Жўраев иккинчи вице-президент этиб сайланди.
Ассоциация биринчи вице-президенти лавозими вакант қолмоқда — яқинда Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқди.
Равшан Эрматов (1977 й. т.) футбол бўйича жаҳон чемпионатлари учрашувлари бўйича рекордчи ҳисобланади — 2018 йилнинг 25 июни ҳолатида бош ҳакам сифатида ўн битта ўйинни бошқарган.