Банк бундан буён консерватив институт эмас, балки биринчи ўринда мижоз манфаати турадиган маскандир. «Мижоз — бизнинг бош қадриятимиз!» — «Invest Finance Bank» шиори бўлиб, у банк маҳсулотларида ўз ифодасини топган.

Жорий йилнинг апрель ойида ҳар йили ўтказиладиган BankExpo кўргазмасида «InfinBANK» одатий пул операцияларини осонлаштирадиган мобил иловани тақдим қилган эди. Банк иловаси орқали электрон ҳамён ёрдамида миллий валютадаги суммаларни комиссиясиз ўтказиш, омонат фоизларини онлайн тарзда олиш, «экспресс» ўтказмадан фойдаланиш мумкин. Энди эса бу қулайликлар қаторига кредитни online олиш имконияти ҳам қўшилди. Банк 1 июндан янги маҳсулот иш бошлаганини эълон қилди.

Кредитга замонавий ёндашув: ҳеч қандай кафил, даромадлар тўғрисидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатларсиз, навбатсиз ва узоқ вақт ариза жавобларини куттирмасдан тақдим этиладиган кредит — банк ходимларининг прогрессив фикрлашидан дарак берадиган хизматдир. 8 миллион сўмгача бўлган кредитни олиш учун фақат интернет ва фаол UzCard картаси керак бўлади. Google play ёки App Store ресурсларидан «InfinBANK» иловасини юклаб олиб, унда рўйхатдан ўтгандан кейин, мижоздан фақат ариза юбориш ва жавобни кутиш сўралади холос. Кредит бериш бўйича қарор автоматик тарзда бир неча соат ичида қабул қилинади.


Кредит ўтказиладиган сўмли «InfinBANK» картасидан фойдаланадиган мижозлар учун тизимнинг ўзи керакли сумма ва тўлов қобилияти ҳақидаги маълумотлардан ташқари барча керакли катакларни автомат равишда тўлдиради. «InfinBANK» картасига эга бўлмаган мижозлар эса шу илованинг ўзида банкнинг кредит картасини очтириш учун онлайн режимда ариза қолдирадилар, унинг жисмоний эквивалентини эса мижоз рўйхатдан ўтган манзилдаги банк филиалидан ўзига қулай вақтда олиб кетиши мумкин бўлади. Кредитни автомат сўндиришга мўлжалланган карта сифатида мижоз Ўзбекистондаги исталган банк картасини кўрсатиши мумкин.

Янгиланадиган кредит чеклови — оnline-кредитнинг ўзига хос хусусиятидир. Мазкур молия атамасида мижозга бўлган ғамхўрлик ва қулайлик мужассамлашган. Кредит сўндириб борилгач, сумма янгиланади ва муайян кредит чеклови доирасида пуллардан қайта фойдаланиш мумкин бўлади.Янгиланадиган чекловга эга оnline-кредитнинг устунликлари яққол ажралиб туради: бир марталик мурожаат, фоизлар фақатгина ишлатилган кредит чеклови учун ҳисобланиши, маблағни қайси мақсадда сарф этиш борасида банкка ҳисобот беришнинг ҳожати йўқлиги, шунингдек, 1 июндан 1 сентябрга қадар ўтказиладиган акция доирасида биринчи 25 кун давомида имтиёзли фоизсиз давр.

Реклама ҳуқуқи асосида.