Адлия вазирининг буйруғи билан Мадаминов Авазбек Абдулла ўғли вазирликнинг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлиа матбуот хизмати хабар берди.
Авазбек Мадаминов шу кунга қадар вазирликнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.