Тошкентдан Олма Отага учаётган Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси самолёти герметизация тизимидаги муаммо сабабли Чимкентга фавқулодда қўндирилди, дея хабар қилди ТАСС авиаташувчи матбуот хизматига таянган ҳолда.

Самолёт Чимкентга 22 июнь куни маҳаллий вақт билан 16:15 да қўндирилди, қўниш штат режимида амалга оширилди.

Жабрланганлар йўқ. Йўловчилар маҳаллий вақт билан 22:40 да Чимкент-Олма Ота доимий рейси билан белгиланган манзилга етказилади. Айни вақтда самолётдаги носозлик бартараф этилмоқда.