Июль ойи бошида жазирама иссиқ ҳарорат кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, 30 июнь-2 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида Туркманистон ҳудуди орқали Эрондан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 30 июнь-1 июль кунлари, 1−2 июль куни республиканинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5−7 даража юқори бўлади.
Кундузги соатларда ҳаво 40−43 даражагача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларида — 44−45 даражагача иссиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондаё вилоятларида гармсел (қуруқ ва иссиқ шамол) эсиши кутилмоқда.