«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани сабабли айрим темир йўл участкаларида поездлар тезлигига чекловлар жорий этди, дея хабар берди «Ўзбекистон темил йўллари» компанияси матбуот хизмати.
Қуйидаги йўналишларда тезлик чекланди:
- Тошкент — Андижон;
- Тошкент — Урганч — Хива;
- Тошкент — Қўнирот;
- Тошкент — Термиз;
- Тошкент — Бухоро.
Ушбу йўналишларда йўловчиларга бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилган, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзгидромет яқин бир ярим ҳафтада жазирама иссиқ ҳарорат қайд этилиши ҳақида хабар қилган эди. Ҳаво ҳарорати +42 даража, жануб ва чўл ҳудудларида эса +44 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.