Ўзбекистон энергиядан рационал фойдаланиш, иссиқхона газларини чиқаришни камайтириш, ифлосланиш ва чиқиндилар ҳосил бўлиш даражасини минималлаштириш, экотизимларни барпо этиш ва қайта тиклаш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда молия вазири Жамшид Қўчқоров 8−9 июль кунлари бўлиб ўтган Европа ва МДҲ давлатлари учун яшил иқтисодиёт бўйича минтақавий вазирлирлик анжуманида маълум қилди.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон халқаро молия институтлари билан биргаликда давлат-хусусий шерикчиликни (ДХШ) ривожлантириш асосида янги лойиҳаларга тайёргарликни бошлади. Бу 2030 йилгача энергетика секторида қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 30 фоизга етказиш имконияти мавжуд.
«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида сўзлар эканмиз, биз асосан гидроэнергетикани назарда тутамиз. Шу сабабли қуёш энергетикасини ривожлантириш биз учун жуда муҳим. Ва мен, келажакни бир оз олдиндан айта оламанки, биз Ўзбекистонда яқин 5, балки 7 йил давомида қарийб 5000 МВт қуёш энергияси қувватларини ишга туширишни режалаштирмоқдамиз», — деди Жамшид Қўчқоров.
Анжуманда яшил иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсир даражасини пасайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Албания энергетика вазири ўринбосари Илир Бейтья бир неча турдаги қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш зарурлигини, акс ҳолда иқтисодиёт заиф, мамлакат эса ушбу манбага қарам бўлиб қолишини таъкидлади.
«Яшил технологияларни жорий этиш, мослаштириш ва тарқатиш учун шароит яратилиши лозим. Одатда ушбу шароитларни хусусий сектор яратади. Бизнес хатарлар, даромадлар, харажатлар ва тижорий фойдаларни таққослайди», — деди Яшил ўсил глобал институти бош директори ўринбосари, яшил ўсишни режалаштириш ва жрий этиш бўлими раҳбари Хён Женни Ким.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Маматқуловнинг фикрича, солиқлардан озод қилиш қайта тикланувчи энергия манбаларига бизнес эътиборини жалб қилади.
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер Марказий Осиё минтақаси Орол денгизи таъсирини юмшата олмади, шу сабабдан бу ерда об-ҳаво тезроқ исимоқда. Иқлим ўзгариши бевосита иқтисодиётга тааллуқли бўлмоқда. Яшил иқтисодиётга киритилган сармоя, экология соҳасидаги ДХШ биохилма-хилликнинг йўқолиши, углеродларлар чиқарилишини камайтириб, экотизим хизматларидан самарали фойдаланишга хизмат қилади. Яшил иқтисодиёт қашшоқликни йўқотишда кўплаб имкониятларни таклиф этади.
«Биз Орол фожиаси оқибатларини ҳис этишни бошладик, — деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги барқарор ривожланиш бўйича кластер етакчиси Хуршид Рустамов. -Минтақада ичимлик ресурслари етарли эмас, биохилма-хилликнинг жиддий йўқотилиши кузатилмоқда, аҳоли даромадлари қисқармоқда, касаллик даражаси ошмоқда. Тузли бўронлар иқлим ўзгаришидан сўзламоқда. Ҳосилни йўқотиш — иқлим ўзгаришининг жиддий оқибатларидан бири. Атмосфера ҳаво билан боғлиқ муаммолар сабабли минтақада сил касаллиги даражаси юқори».