Жорий йилнинг 23 июл куни «Самарқанд — Қарши» учаскаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан «Тошкент — Қарши» йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли «Афросиёб» электропоезди шу куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли «Тошкент — Шаҳрисабз» йўналишидаги тезюрар поэзд қатнови бекор қилинади. Ушбу кунга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин, дейилади хабарда.