Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик мабуот хизмати хабар берди.
Жумладан:
подполковник Худойберганов Улуғбек Бахром ўғли Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
подполковник Мирзаев Боборахим Эгамбердиевич Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Мустафоқулов Ўктам Ёдгорович Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
подполковник Абдуллаев Ойбек Тургунович Сирдарё вилояти Сирдарё тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
полковник Джураев Равшанжон Мехмонкузиевич Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Жўраев Улуғбек Тўрабекович Тошкент вилояти Бекобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
подполковник Газиев Дилшод Тураевич Тошкент вилояти Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
подполковник Алиасқаров Азизбек Алиасқарович Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
полковник Ганибеков Отабек Ганибекович Тошкент вилояти Бўка тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
подполковник Атаназаров Музаффар Шамуротович Тошкент шаҳар Миробод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.