Гулистон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, «Madraxim Qosimov» МЧЖга qarashli «Bookcafe"да ахборот марказлари Сирдарё вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг жорий йил 5 январдаги фармонига мувофиқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги туристлар ташриф буюрадиган машҳур объектлар, сайёҳлик маршрутларида ва ҳар бир ҳудуднин гмарказий қисмларида туристик ахборот марказларини (инфокиосклар) ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур инфокиосклар туристларга енгиллик ва қулай шароитлар яратиш уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш ва ушбу лойиҳалар орқали шаҳарга ташриф буюрувчи туристлар оқимини янада ошириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Гулистон шаҳрининг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар беғараз тарқатилиши йўлга қўйилди.