Олий ва ўрта махсус вазирлиги Шинхан университети (Корея Республикаси) билан Тошкент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Келишувга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Шинхaн университети филиали иш бошлайди. Биринчи босқичда университетда қуйидаги таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
Ҳамширалик иши;
Халқаро туризм менежменти;
Янги тўқимачилик материаллари технологияси.
Тошкент шаҳридаги Шинхан университетида дастлаб ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олади. Кейинчалик университетга қўшни давлатлар, хусусан Марказий Осиёлик ёшларни ҳам қабул қилиш чоралари кўрилади.