Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун финал жанглари ўтказилмоқда.
-52 кг вазнда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров илк олтин медаль эгасига айланди. У финалда ҳиндистонлик Амитга қарши баҳс олиб борди. Ҳакамлар бир овоздан Зоировни ғолиб деб топдилар.
Шунингдек бугун яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангини ўтказади.