Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

2018 йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келган аргентиналик мутахассис бош жамоага 1 йилдан ортиқроқ муддат давомида устозлик қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эктор Купер ҳамда унинг бошчилигидаги мураббийлар штабига Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва уларга келгуси фаолиятида омад тилади.