Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақирди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Ҳиндистоннинг Бихар штати ва бошқа ҳудудларида қаттиқ ёмғирлар ёғиши ва уларнинг натижасида содир бўлган сув тошқинлари ва ўпирилишлар оқибатида минглаб одамлар хавфли ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлдилар. Мамлакат бўйича жами 110 дан ортиқ одам мазкур табиий офат қурбони бўлди. Одамларни хавфсиз ҳудудларга эвакуатсия қилиш ҳамда мол-мулкидан айрилган фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари зарурат туғилган тақдирда Нью-Деҳлидаги элчихонаси телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.