Тошкент метрополитенининг ўнта станциясида йўл ҳақини Humo картаси билан алоқасиз тўлаш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда тўлов тизимининг Telegram-каналида хабар қилинди.
Тўловни амалга ошириш учун Humo валидаторига карта билан тегиш кифоя. Карта орқали тўловларни қуйидаги бекатларда амалга ошириш мумкин:
- Буюк Ипак Йўли (кириш шу номдаги автобус бекатидан)
- Амир Темур Ҳиёбони (барча кириш жойлари)
- Мустақиллик Майдони (барча кириш жойлари)
- Пахтакор (кириш Давлат консерваторияси тарафдан)
- Бунёдкор (кириш Халқлар дўстлиги саройи тарафдан)
- Мирзо Улуғбек (кириш Ғ. Ғулом боғи тарафдан)
- Чилонзор (кириш 9 қаватли бинолар тарафдан)
- Беруний (кириш Тошкент Миллий Университети ва Ўзкўргазмасавдо тарафдан)
- Минор (кириш Молия институти ёнидан)
- Абдулла Қодирий (кириш Олой бозори марказий павильони ёнидан)
Шунингдек, яқин кунларда ҲУМО валидаторини бошқа метро бекатларига улаш режалаштирилган, дейилади хабарда.