8 октябрь куни соат 14−00да вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 6 нафар фуқаро «Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси» ташхиси билан ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати Самарқанд ДСЭНМга таяниб хабар қилди.
Аниқланишича, ушбу фуқаролар 6 октябрь куни шаҳардаги «Сиёб деҳқон бозори» ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан «Хот-дог» маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.
Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда.
Мазкур заҳарланиш ҳолати юзасидан «Хот-дог» тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.