21 октябрь куни тонгги 5:00 атрофида Учтепа туманида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида 15 ёшли Аҳлиддин А. бошқарувидаги Matiz автомобили электр узатиш тармоқларининг темир конструкциясига бориб урилди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Бошқарма маълумотларига кўра, автомобиль ўсмирнинг қариндошига тегишли бўлган. Ҳодисага машина бошқарувининг йўқолиши сабаб бўлган.

Автомобиль ҳайдовчиси кичик тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилди.