25 октябрь кунидан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.
Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш 2 босқичда амалга оширилади:
- биринчи босқичда — ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида);
- иккинчи босқичда — кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.
Қарорга кўра, иситиш мавсумига ўтиш 30 октябрь кунига қадар якунланиши лозим.
Ўтган йилги иситиш мавсуми 16 октябрдан 23 мартагача давом этган эди.
Пойтахт ҳокимлиги фуқаролардан турар-жойларида иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, Тошкент ҳокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа ва (71) 210−01−87 рақамларига мурожаат қилишларини сўради.