Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм шахсий таркиби илк бор ўтказилаётган D-2000 русумли ҳаво ҳужумига қарши ракета мажмуаси синовида иштирок этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.
Мазкур ракеталар синови Навоий вилоятида жойлашган «Кулқудуқ» полигонида ўтказилади ва Ўзбекистон ҳаво ҳудудлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, дея маълум қилди вазирлик.
Хитойда ишлаб чиқарилган FD-2000 узоқ масофали зенит ракета мажмуаси кундузи ва тунда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида рақибнинг барча баландликдаги самолётлари, қанотли ракеталари ва вертолётларини йўқ қилишга мўлжалланган.